• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бу жавобни ўқиса, ҳайратланиб, Диана бошқатдан ўларди!» Ёхуд Каттақўрғон туман ҳокимлиги жавобига жавоб

    Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида 23 ёшли ўқитувчи аёлнинг кўча тозалаш ишлари чоғида «КамАЗ» тагида қолиб ҳалок бўлгани юзасидан суриштирув олиб бориб, «Xabar.uz» нашрида мақола эълон қилган журналист Каримберди Тўрамурод Каттақўрғон туман ҳокимининг ўринбосари М.Музаффаров ва Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қ.Саидов имзолаган жавоб хатини олди. «Дарё» журналистнинг ушбу жавоб хатга бағишланган мақоласини ўз ҳолича эълон қилади.

    Фото: «Xabar.uz»

    Фото: «Xabar.uz»

    Каттақўрғонда кўча тозалашга олиб чиқилган ёшгина ўқитувчи фожиали ҳалок бўлди.

    Воқеа содир бўлган жойга бордим. Ҳаммасини кўзим билан кўрдим. Президентнинг Самарқанд вилоятига ташрифи олдидан кўзни бўяш учун кўчалар, ўртадаги тўсиқлар бўялаётганини, ўқитувчилар кўчаларни супуриб, йўл четларидаги ўтларни қириб юрганини кўрдим, суратга олдим.

    Ҳалок бўлган Диана Енекееванинг оиласига, у ишлаган мактабга бордим, ўқитувчилар билан гаплашдим. Улар кўча тозалашга борганларини айтиб беришди. Буларни диктофонга ёзиб олдим.

    Кўрган-билганларим «Xabar.uz»да босилди, одамлар ўқиди. Каттаконлар ҳам.

    Аммо бугун мақолам юзасидан Каттақўрғон туман ҳокимининг ўринбосари М.Музаффаров ва Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қ.Саидов имзолаган ажабтовур жавоб хати олдим.

    Ажабо! Бу жавобни ўқиса, ҳайратланиб,  ...Диана бошқатдан ўларди!

    «Мактаб ўқитувчилари, жумладан Диана Еникеева ҳам ҳеч қандай йўл четини тозалаш, супуриш учун чиқарилмаган», — дебди кап-катта амалдорлар.

    Мақолага берилган бу жавоб расмий тусда бўлса-да, у негадир туман ҳокимлиги ёки вилоят халқ таълими бошқармасининг расмий бланкасига ёзилмаган. Унда на манзил ва на баёнотнинг чиқиш санаси кўрсатилган. Муҳр ҳам босилмаган.

    «Ўрганишлар натижасига кўра, мактаб ўқитувчилари, жумладан Диана Еникеева ҳам ҳеч қандай йўл четини тозалаш, супуриш учун чиқарилмаган. Қолаверса, бундай ишлар жойлардаги ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг вазифасига киради. Таълим муассасаларида эса ўқитувчилар эмас, балки хўжалик ишлари бўйича масъул ходимлар, боғбонлар шуғулланади», дейилади бу хатда.

    Ажабо, нега унда М.Музаффаров ва Қ.Саидов имзолаган бу жавоб хатида ёш педагогнинг иш вақтида катта трассада нима қилиб юргани ҳақидаги савол кўтарилмаган? Нега унда мақоламизда келтирилган гувоҳларнинг ўша куни ва эртасига ҳам кўча тозалашга чиқарилгани ҳақидаги гапларини эътиборга олишмаган.

    «‘КамАЗ’ ҳайдовчисига жиноий иш қўзғатилди» деб мени тинчлантирмоқчи бўлган каттаконлар аслида менинг юрагимга ғулғула солмоқчи бўлишганига ақлим етиб турибди. Улар «Ҳозирча ‘КамАЗ’ ҳайдовчисига жиноий иш очдик, аммо ‘Ҳеч ким ҳеч қанақа кўча тозалашга чиқарилгани йўқ’ деган сафсатамизга одамларни, одамлар-ку, икки дунёда ишонмайди, каттаконларни ишонтириб олсак, ёлғон мақола ёзган журналист сифатида сенга ҳам жиноий иш очамиз», — демоқчи аслида.

    Қизиқ, менинг йўқ нарсалар кўзимга кўринадиган касалим йўқ эди. Шунча кундан бери кўча тозалаб юрган ўқитувчиларни ўз кўзим билан кўрдим деб юрувдим. Энди иккиланиб қолдим. Бу галлюцинациямиди? Унда кимларни суратга олдим экан?

    Каттақўрғонгина эмас, Пастдарғом туманида ҳам ўқитувчилар кўча супуриб, тўсиқларни оқлаб юришганини ўзим кўргандим-ку? Ўзим гаплашгандим-ку? Наҳотки мен арвоҳлар билан гаплашган бўлсам?

    Ҳатто ҳамкасблари ўлиб ҳам Каттақўрғондаги 42-мактабнинг бошқа ўқитувчилари кўча тозалаб юришувди-ку?

    Мен-ку майли, касалдирман, кўзимга кўрингандир, аммо диктофонимдаги «15 кундан бери кўча тозалаймиз, президент келиб кетмагунча тозалашга чиқасизлар дейишган» деган овозлар ҳам арвоҳларникими?

    Мени касал эканимга, йўқ нарсалар кўзимга кўринишига ишонтиришар каттақўрғонлик амалдорлар, аммо бутун бошли тумандаги 15 кундан бери кўча супуриб, тўсиқ оқлаб юрган барча ўқитувчиларнинг оғзини тикиб чиқа олишармикан?

    Эҳ, каттаконлар, каттаконлар! Қачон ёлғончиликни ташлайсизлар?

    Бошқалар майли, Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бўлган муҳтарам Қ.Саидов, сиз уялмадингизми кўзингизни лўқ қилиб ёлғон гапиришга, бетайинларча ёзилган сохта жавобга қўл қўйишга? Ахир халқ таълими бошқармасида ишласангиз, ҳойнаҳой, ўқитувчи халқидан чиққан бўлсангиз керак?

    Халқ таълими вазири ўринбосари «Бас, етар! Ўқитувчиларни тинч қўйинг. Ҳамма ўз ишини қилсин. Парламент аъзолари, депутатлар ва бошқа давлат органлари келинглар бир меъёрий ҳужжат ишлаб чиқайлик. Миллат тақдири-ку ахир!» деб воқеага ўз муносабатини билдириб турганида, сиз бу фожиани тан ололмадингиз.

    Қ.Саидов, сиз вилоят ўқитувчиларига бош бўла туриб, бир ўқитувчингизга, унинг руҳига хиёнат қилдингиз. «Диана Еникеева ҳеч қандай йўл четини тозалаш, супуриш учун чиқарилмаган» деб унга туҳмат қилдингиз! Билмасангиз, билиб қўйинг: қиёмат куни Диананинг икки қўли сизнинг ёқангизда бўлади!

    Эътиборингизга ўзим олган айрим ўқитувчиларнинг суратларини ҳавола қилдим. Биламан, ахтариб топиб, ҳаммасини жазолайсиз, халқ таълими тизимидан йўқ қиласиз, шунинг учун ҳаммасини чоп этмайман! У ёғи, бор бўлса, виждонингизга ҳавола!

    Каримберди Тўрамурод

    19.03.2018, 09:38   Изоҳ (0)   114028
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда қоидабузар ППХ бригадаси ходими жаримага тортилди

    19.03.2018, 09:18

    Каттақўрғон туман ҳокимлиги ва Самарқанд вилоят ХТБ марҳум Диана Еникеева йўл тозалашга чиқарилганини инкор этди

    19.03.2018, 08:28

    Қашқадарёда Cobalt автобус бекатига бориб урилди. Ҳайдовчи ва икки йўловчи ҳалок бўлди

    19.03.2018, 08:06

    Самарқандда трамвайнинг иккинчи тармоғи ишга туширилди

    19.03.2018, 07:23

    Чироқчида ниқобли босқинчилар ҳамқишлоқ аёлни ўлдириш билан қўрқитиб, пули ва тилласини олиб кетди

    18.03.2018, 23:07

    МАГАТЭ мутахассислари Ўзбекистондаги ягона фаолият кўрсатувчи тадқиқот реактори билан танишди

    18.03.2018, 22:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.