Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шаҳзода бу галги концерт дастурини пойтахтдан узоқда яшаётган мухлисларига ҳам намойиш этиш ниятида. Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида хонанданинг ўзи бу ҳақда маълум қилди, дея хабар беради  ЎзА.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

— Ҳар йили май ойида Шаҳзода ўзининг катта дастурини намойиш этмоқда, — дейди хонанданинг продюсери Даврон Муқимов. — Бу сафар мухлисларга шодлик улашиш, улар билан яқиндан мулоқот қилиш мақсадида мамлакат бўйлаб хизмат сафарига чиқмоқчимиз. Янги ижро ва севимли қўшиқлардан иборат «Шаҳзода сенинг шаҳрингда» деб номланган лойиҳа шу йилнинг 1—25 май кунлари Нукус, Урганч, Наманган, Андижон, Қўқон, Самарқанд, Бухоро каби 12 шаҳар ва туманда намойиш этилади. Ўйлайманки, Шаҳзода ва мухлислар учрашуви унутилмас таассуротларга бой бўлади.

Матбуот анжуманида Шаҳзода журналистларни қизиқтирган барча саволларга жавоб қайтарди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)