Бугун футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 3-тур баҳслари давом эттирилди. Аввалроқ Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси Фарғонада «Нефтчи» меҳмони бўлиб, битта гол эвазига ғалаба билан қайтгани ҳақида хабар берилган эди.
Суперлига. «Нефтчи» 3-турга келиб ўз дарвозасидан гол олиб чиқди ва «Бунёдкор»га ютқазди
Тошкентнинг яна бир жамоаси, Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони «Локомотив» эса Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси меҳмони бўлиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ўйиндаги дастлабки гол мезбонларн легионери Томислав Пайович томонидан киритилди.
Иккинчи гол эса «Навбаҳор» етакчиси Азизбек Турғунбоев томонидан 49-дақиқада пенальтидан Игнатий Нестеров дарвозасига киритилди.
Ўйин охирларида «Локомотив» ҳисобни қисқартириши мумкин эди, бироқ «Локо»нинг бразилиялик легионери Нивалдо «Навбаҳор» дарвозабони ўрнида пайдо бўлиб, мезбон жамоа дарвозасини голдан «сақлаб қолди».
Ўзбекистон Суперлигаси
3-тур беллашувлари
17 март, шанба
Изоҳ (0)