Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга етиб келди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев 2017 йил апрель ва ноябрда ҳам бу ерга келиб, вилоятни ҳар томонлама ривожлантириш, ижтимоий объектлар қуриш бўйича кўплаб вазифалар қўйган эди. Ташриф доирасида ана шу вазифалар ижроси таҳлил қилинади, янгилари белгилаб берилади.
Доимгидек, ташрифнинг биринчи кунида асосан туманларга бориш, вилоят фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)