Испаниялик прокурорлар ҳукумат ва Интерполдан Каталония ҳукуматининг собиқ раҳбари Карлес Пучдемонни Швейцарияга ташрифи давомида ҳибсга олиш ва топшириш имкониятини баҳолашни сўради. Бу ҳақда Associated Press хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Испания давлат прокурори Олий суддан Пучдемоннинг паспортини бекор қилишни ҳам сўраганлигини маълум қилди.
Швейцария ТИВ 18 март, якшанба куни Пучдемон Женевага ташриф буюриши, у мамлакатга Халқаро кинофестиваль ва Инсон ҳуқуқлари бўйича форумга таклиф этилганлигини маълум қилди.
Швейцария Каталония Испаниянинг ички иши эканлиги ва Пучдемон мамлакатга эркин саёҳат қилиши мумкинлигини билдирди.
Изоҳ (0)