Уганда аэропортида Emirates авиакомпанияси самолётидан экипаж аъзоси қулаб тушди ва жиддий жароҳатлар олди. Бу ҳақда 15 март, пайшанба куни Khaleej Times маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Ҳодиса Энтеббе аэропортида самолёт ҳавога кўтарилишга тайёргарлик кўраётганда юз берганлиги таъкидланмоқда. Номаълум сабабларга кўра авария чиқиш эшиги очилиб кетган.
Жабрланувчи госпиталга юборилган. Экипаж аъзосининг жароҳатлари унинг ҳаёти учун хавф туғдириши таъкидланмоқда.
Ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)