Буюк Британия мудофаа вазири Гэвин Уильямсон собиқ россиялик агент Сергей Скрипалнинг заҳарланиши билан боғлиқ ишга изоҳ бераркан, Россия томонига «овозини ўчириб, жуфтакни ростлаш»ни маслаҳат берди. Бу ҳақда EADaily хабар қилмоқда.
«Россия фуқароларимиз учун қандай таҳдид эканлигига шубҳаланган бўлсангиз, унинг Солсберига уюштирган ҳужумига эътибор беринг. Кимёвий ҳужум таҳдиди нафақат Россия, балки бошқа давлатлардан ҳам келишини биламиз», — деди у.
Келажакда бундай ҳужумлардан ҳимояланиш учун кўриладиган чоралар ҳақида гапирар экан, вазир Британияда кимёвий қуролдан ҳимояланиш бўйича янги марказ қурилишини айтиб ўтди. 48 миллион фунт қийматдаги объект мудофаа вазирлигининг Уилцҳир графлигидаги Портон-Даун илмий-техник лабораторияси ҳудудида жойлашади.
Изоҳ (0)