Корея Республикаси ва КХДР апрель ойи охирига режалаштирилган Кореялар ўртасидаги саммитни ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда 14 март, чоршанба куни бирлашиш вазирлиги вакили Пэк Тхэ Хён журналистларга маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Томонлар Кореялар ўртасидаги саммитга тайёргарлик бўйича алоқаларни амалга оширмоқда. Бироқ тайёргарлик ишларининг фаол босқичи мазкур ҳафтада қўмита тўлиқ шакллантирилгандан сўнг бошланади», — дея таъкидлади мансабдор.
Жанубий Корея президенти маъмуриятининг раҳбари Им Чжон Сок аллақачон мазкур органнинг раиси этиб тайинланган, биринчи мажлис эса 16 март кунига режалаштирилган.
Изоҳ (0)