Исроилдаги Давид Бин-Гурион университетининг тадқиқот гуруҳи наушник ва овоз чиқариш қурилмалари ёрдамида компьютердан маълумотларни чиқариб олиш бўйича тажриба ўтказди. Бу ҳақда Bleeping Computer нашри хабар берди.
MOSQUITO деб номланган ҳужум усули компьютерни махсус вирус ёрдамида зарарлашни кўзда тутади. Зарарланган машина овоз чиқариш қурилмаларини ва наушникни бир вақтнинг ўзида овозли ахборот берувчи қурилмага айлантиради.
Зарарли дастурий таъминот компьютерда сақланган файлларни аудиосигналларга айлантириб, бузғунчиларга узатишга имкон беради. Худди шу вирусдан фойдаланувчи ва қабул қилувчи машина овоз чиқариш қурилмаси ва наушник ёрдамида аудиосигналларни қабул қилади ва уларни қайтадан файлларга айлантиради.
Изоҳ (0)