Эроннинг Iran Air авиакомпанияси раҳбарияти аёллар учун учувчи вакансияларини очишга қарор қилди. Бу ҳақда «Вестник Кавказа» хабар бермоқда.
«Учувчи ходимларимиз орасида аёллар ҳам бўлиши биз учун жуда муҳим», — деб янгиликка изоҳ берди авиаташувчи директори Фарзона Шарофбофий.
Iran Air ҳар йили бир марта янги вакансиялар очади. Бу сафар асосий урғу штатда аёлларни кўпайтиришга қаратилади.
Ҳозирда авиакомпания ўрта силсила ходимларининг 16 фоизи аёллардир.
Изоҳ (0)