Афғонистон расмийлари наркотик моддаларга қарам шахсларни қайта ҳисоблаб чиқди ва миллионга яқин гиёҳванд аёлни аниқлади. Бу ҳақда Tolo News хабар бермоқда.
Соғликни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатда 900 минг аёл тақиқланган моддаларни истеъмол қилади. Наркотик моддаларга қарам 10 ёшгача болалар сони эса 100 мингга яқин. Ҳукумат вакилларининг аниқлик киритишича, мамлакатда реабилитация марказлари атиги 20 тага яқинлиги ташвиш уйғотади. Муассасалардан аксарияти фақат эркакларни даволашга мўлжалланган.
Нашрнинг маълум қилишича, аёлларнинг ўзлари реабилитация дастурларининг бефойда эканлигига ишончи комил. Уларнинг сўзларига қараганда, уйда уларнинг эрлари наркотик моддалар қабул қилиши оқибатида улар барибир ҳалокатли одатга яна қайтади.
Изоҳ (0)