Польша бош вазири Матеуш Моравецкий мамлакатдаги вазирлар ўринбосарларидан 17 нафарини ишдан бўшатди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Бир ҳафта олдин бош вазир ўринбосарлар сонини қисқартиришга ваъда берган эди.
Унинг таъкидлашича, бу чора ҳукумат ишини яхшилаши кутилмоқда.
Олдинроқ мухолифат вакиллари Мудофаа вазирлигининг харажатлари масаласини кўтариб чиққан эди.
Изоҳ (0)