Россиянинг 2013—2017 йилларда жаҳон қурол бозоридаги улуши 2008—2012 йиллар билан таққослаганда тўрт фоизга қисқарди. Шу вақт мобайнида АҚШнинг улуши айнан тўрт фоизга ошди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Стокгольм халқаро тинчлик тадқиқот институти (Stockholm International Peace Research Institute) маълумотларига кўра, АҚШнинг мазкур бозордаги улуши 2013—2017 йилларда 34 фоизга ошган. Америка қуролларининг асосий харидорлари Саудия Арабистони (18 фоиз), Бирлашган Араб Амирликлари (7,4 фоиз) ва Австралия (6,7 фоиз) бўлди.
Айнан шу даврда Россиянинг улуши 22 фоизга қисқарди. Унинг асосий мижозлари — Ҳиндистон (35 фоиз), Хитой (12 фоиз) ва Вьетнам (10 фоиз).
2013—2017 йилларда глобал қурол бозори 2008—2012 йиллар билан солиштирганда ўн фоизга ўсди.
Изоҳ (0)