Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида 12 март кунидан Миробод тумани Водил кўчаси 54-уй манзили бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг яна бир рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси очилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ИИББ маълум қилди.
Ушбу бўлинма Мирзо Улуғбек тумани аҳолисига хизмат кўрсатади. Шу кундан Яккасарой тумани аҳолиси Сергели тумани «Сергели-авто бозори» МЧЖ ҳудудида жойлашган ЙҲХБнинг 1-сонли туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси томонидан хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилмоқда. Бу эса ўз навбатида Юнусобод ва Чилонзор туманларида жойлашган ЙҲХБ ТРИБларда навбатларни қисқариш ҳамда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим ва барча бўлинмаларида хафтанинг душанба куни иш куни қилиб белгиланди. Фақатгина Чилонзор туманида жойлашган 3-туманлараро бўлинмада таъмирлаш ишлари туфайли 19 март кунидан бошлаб ҳар душанба ҳам ишлаш йўлга қўйилмоқда.
Ҳозирда ИИББ ЙҲХБ РИБ ва ТРИБлар ҳамда улар хизмат кўрсатадиган туманлар тўғрисида маълумот:
Изоҳ (0)