Россия Суриядаги операция давомида 210 турдаги қуролни синовдан ўтказди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгу баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Сурия РФ Қуролли кучлари учун улкан тажриба бўлди», — таъкидлади у.
«Биз қуролларни сурияликлар билан бирга ишлатдик ва синовдан ўтказдик. Бу келажакда шу қурол билан уруш қилиш учун келадиганларнинг ҳаётини сақлаб қолади деган умиддамиз», — қўшимча қилди Шойгу.
Изоҳ (0)