Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойнинг CRRC Tangshan Co. компанияси муҳандислари бир вақтнинг ўзида 1100 йўловчини соатига 350 километрлик тезликда таший оладиган «Фусин» (Fuxing) тезюрар поездини илк бор синовдан ўтказди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: «Синьхуа»

Фото: «Синьхуа»

Синовдан ўтказилган поезд 16 вагондан иборат бўлиб, умумий узунлиги 415 метрга тенг — бу ҳозирги вақтда Хитой темир йўллари бўйлаб ҳаракатланаётган амалдаги «Фусин» поездларидан салкам икки баробар узун.

Оммавий ишлаб чиқаришга киришилиши олдидан бу поезд ҳали яна бир неча синовлардан ўтиши лозим. Синовлар қачон якунига етиб, янги поездлар қачон йўловчи ташишга киришиши ҳозирча номаълум. Қайд этиш жоиз, бу поезд тўлиқ Хитойда лойиҳалаштирилган ва қурилган.

Ўтган йилнинг августидан бошлаб «Пекин—Шанхай» темирйўл бўлаги бўйлаб соатига 350 километр тезликда ҳаракатланадиган «Фусин» поездлари қатнай бошлаганди. У йўловчиларни 4 соат 28 дақиқада манзилга етказади — бу аввалги тезюрар поездларнинг кўрсаткичидан бир ярим соатга тез.

Хитойдаги барча тезюрар поездлар соатига 350 километрда ҳаракатлана олади, бироқ мамлакат ҳукумати етти йил аввал поездлар ҳаракат тезлигини соатига 300 километр билан чеклаш тўғрисида қарор чиқарган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди