Ўзбекистон нефть қазиб олиш ҳажми камайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Январь—февраль ойларида мамлакатда 121 минг тонна нефть қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,3 фоизга кам (134 минг тонна).
Шу билан бирга, бошқа хом ашё бойликлари қазиб олиш кўпайди. Жумладан, йил бошидан бери 721 минг тонна кўмир қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг шу даврига қараганда 23,1 фоизга кўп (585,7 минг тонна).
Табиий газ қазиб олиш 6,5 фоизга кўпайди (2018 йилда 9 649 куб метр ва 2017 йилда 9 058 куб метр).
Газ конденсати қазиб олиш ҳам 21,3 фоизга ошди (2018 йилда 353,8 минг тонна ва 2017 йилда 291,7 минг тонна).
Изоҳ (0)