Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бирлашган кураш дунёси халқаро ассоциацияси спортчиларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, ўзбекистонлик уч курашчи дунё рейтингида пешқадамга айланиб олди.

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Аббос Раҳмонов яқиндагина Бишкек мезбонлик қилган спорт курашлари бўйича Осиё Чемпионатининг эркин кураш дастурида кумуш медалга эга чиққанди. Қўлга киритган баллари билан у -61 килограмм вазн тоифасида жаҳоннинг энг яхши спортчига айланиб олди.

Рашид Қурбонов эса эркин курашнинг -79 килограмм вазн тоифасида Осиё вице-чемпиони бўлишга эришди. Очколари эса уни дунё рейтингида пешқадамга айлантирди.

Ва ниҳоят спортнинг шу турида Магомед Ибрагимов Осиё Чемпионатини олтин медаль билан тугатганди. Якунда у -97 килограмм вазн тоифасида жаҳон рейтингининг карвонбошиси бўлди.

Эркин курашда мўғулистонлик 4 спортчи ўз вазн тоифасида биринчи эканини кўриш мумкин. Шунингдек, Қозоғистон, Нигерия ва Эроннинг 1 нафардан спортчиси пешқадам сифатида кўрсатилган.

Эркин курашда Ўзбекистон делегацияси Осиё Чемпионатини умумжамоа ҳисобида 1-ўринда якунлашга муваффақ бўлганди.

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади

Юнон-рум курашида эса ўзбекистонликлар Қирғизистон ва Қозоғистондан кейин қитъада учинчи бўлганди. Мазкур турда Элмурат Тасмурадов олтин медални қўлга киритган бўлса-да, унинг тўплаган очколари жаҳон рейтингида пешқадамлик қилиш учун етмаган. Юнон-рум курашида ўзбекистонликлардан ҳеч бир спортчи жаҳон рейтингида биринчи эмас. Қозоғистон ва Эроннинг эса 4 нафардан спортчиси шоҳсупада турибди, яна 2 та вазн пешқадамлиги қирғизистонлик спортчиларга тегишли.

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Пешқадамлар асосан осиёлик экани ҳам тушунарли. Айнан қитъа чемпионатидан кейин бу спортчилар яхшигина очколарга эга бўлиб олганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкалик миллиардернинг террорчига айланган набираси, Атлантикада тўқнашиб кетган икки сув ости кемаси ва АҚШнинг биринчи президентига айланган Вашингтон. Кун хр...
Дунё
Францияда поездда кетаётган йигит ўзини портлатиб юбориш билан таҳдид қилди
Спорт
“Барселона” MLS вакилини рўйхатдан ўтказишда 18 сония кеч қолган