Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

9 март куни Германия пойтахти Берлин шаҳрида «ITB Berlin – 2018» халқаро туризм кўргазмаси ўз ишини бошлади, деб хабар беради «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК матбуот хизмати.

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК матбуот хизмати

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК матбуот хизмати

Жорий йилда ушбу кўргазмада 185 мамлакатдан ўн мингдан зиёд фирма ва компания вакиллари иштирок этмоқда.

Мазкур нуфузли форумда Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти ягона «Ўзбекистон» миллий стендида тақдим этилмоқда. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ўз хизматларини жумладан, фаолияти ҳақидаги ахборот материаллари, авиапарки, қатновлар жадвали ва ҳаво кемаси саҳнидаги хизматларини намойиш қилмоқда.

Қайд этилишича, 6 март куни Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида мамлакат сайёҳлик салоҳиятининг тақдимоти бўлиб ўтган.

Анжуманда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ҳамда икки давлат сайёҳлик соҳаси вакиллари иштирок этди.

Тадбирда туризм соҳасидаги халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўз юритилди. Ўзбекистоннинг табиий, тарихий ва маданий мероси, диққатга сазовор жойлари, сайёҳлик соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, тадбир давомида B2B шаклидаги учрашувлар ҳам ўтказилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди