Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху 8 март, пайшанба куни БМТ штаб-квартирасида Қуддус ва унинг яҳудий халқи тарихидаги ўрнига бағишланган кўргазмани очди. Бу ҳақда Исроил давлатининг БМТдаги доимий вакили Данни Данон Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Бош вазир Нетаньяху БМТдаги махсус кўргазмамизни очаётганда унга ҳамроҳлик қилиш мен учун шараф бўлди. Кўргазма Исроил Давлати пойтахти Қуддусдаги яҳудийларнинг 3000 йиллик тарихига бағишланган», — дейди доимий вакил.
Аввалроқ 6 март куни Исроил дипломатик миссияси экспозиция АҚШнинг Қуддусни яҳудий давлати пойтахти деб тан олиш ҳақидаги қарорига қўшилмайдиганларга жавоб бўлишини таъкидлаган эди.
Данни Данон кўргазма яҳудий халқи ва Қуддус ўртасидаги алоқани узишга уринаётганларга идеал жавоб бўлишини маълум қилди.
Изоҳ (0)