6 март куни Ўзбекистонда аралаш қоидалар жанги спорт турини ривожлантириш йўлида MMA федерацияси ташкил этилгани тўғрисида хабар берилганди.
Аралаш қоидалар жангининг Ўзбекистонда ривожланиши учун қадам ташланди ва MMA федерацияси ташкил этилди
Унга кўра, федерация таркиби Олимпия шон-шуҳрати музейида йиғилиш ўтказгани ҳамда MMA федерациясига кикбоксинг бўйича Жаҳон Чемпионати ғолиби Суннат Илёсов президенти этиб сайлангани хабар қилинганди.Миллий олимпия қўмитаси сайтида эса мазкур хабар юзасидан баёнот берилди. Унга кўра, ташкилот ва Спорт вазирлиги янги тузилган федерацияни тан олмайди. Шунингдек, MMA федерацияси юридик жиҳатдан ҳеч қандай кучга эга эмаслиги маълум қилинган.
Боиси, MMA федерациясини тузиш олдидан на МОҚ ва на Спорт вазирлиги хабардор қилинган. Шу тариқа MMA федерациясининг келгуси тақдири қандай бўлиши маълум эмас.
Изоҳ (0)