Airbus авиақурувчи концерни 3,7 минг ходимини ишдан бўшатади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Аниқлаштирилишича, гап Франция, Германия, Буюк Британия ва Испанияда фаолият юритувчи ходимлар ҳақида кетмоқда.
A380 модели лайнерлари ҳамда А400М ҳарбий-транспорт самолётлари ишлаб чиқарилиши қисқартирилиши муносабати билан бундай қарор қабул қилинди.
Изоҳ (0)