Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзбекистон Республикасида лимончилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали маълум қилинди.

Фото: Telegram / «Ҳуқуқий ахборот»

Фото: Telegram / «Ҳуқуқий ахборот»

Қарор билан Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ташкил этилди.

Ташкилотлар, фермер хўжаликлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар шартнома асосида Уюшмага мустақил аъзо бўлишлари мумкин ва унинг таркибидан чиқиш ҳуқуқига эга.

Уюшманинг асосий вазифаларидан бири республикада лимон кўчатларини етиштириш ва лимон етиштирувчи иссиқхона хўжаликларини ташкил этишни комплекс ривожлантириш бўйича дастурларни амалга оширишда иштирок этиш, соҳада ягона илмий-техникавий, технологик, инвестицион ва экспорт сиёсати амалга оширилишига кўмаклашиш ҳисобланади.

Қарор билан республикада лимон ҳосили етиштиришнинг умумий прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.

Хусусан, 2018–2021 йилларда жами 2240 гектар ерда лимонзор ташкил этилиб, ундан 2025 йилга келиб 63300 тоннадан зиёд ҳосил олиш режалаштирилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 9 мингдан ошди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти метросининг қурилиш ишлари билан танишди 
Маҳаллий
Мудофаа вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди