Британиянинг Редкар шаҳри аҳолиси минтақага яқинда ёпирилган кучли пўртанадан сўнг ёши етти минг йилга тенг эканлиги тахмин қилинаётган тошга айланган ўрмонда сайр қилиш имкониятига эга бўлди. Бу ҳақда GazzetteLive порталига таяниб, «Вести» хабар бермоқда.
Кучли тўлқинлар соҳилбўйи қумларини ювиб кетди, энди у ерда сув орқага қайтган пайтда қадимги қайин, дуб ва қора қайинларнинг қолдиқларини кўриш мумкин. Баъзан ҳатто қачонлардир чўкиб кетган қайиқларни ҳам учратиш мумкин.
Бу ўрмон ҳақидаги биринчи қайдларни 1871 йилги манбаларда учратиш мумкин.
Изоҳ (0)