Шимолий Корея ядро ва ракета синовларини ўтказишга мораторий жорий қилиб, АҚШ билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб боришга тайёр. Бу ҳақда Жанубий Корея делегацияси вакиллари КХДРга ташриф ва Ким Чен Ин билан учрашув якунларига кўра айтиб ўтди, деб ёзади Meduza.
КХДР, шунингдек, Жанубий Кореяга қарши ядровий ва оддий қуролларни қўлламасликка ваъда берди. Хавфсизлик кафолати берилган ҳамда Пхеньян ва Вашингтон ўртасида алоқалар нормаллашган тақдирда, Шимолий Корея томони ўз ядровий дастуридан тўлиқ воз кечишга шайлигини билдирди.
Апрель охирида Шимолий ва Жанубий Корея раҳбарлари Кореялараро расмий саммитда учрашмоқчи.
Изоҳ (0)