Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси билан биргаликда 2018 йилда инвестициялар жалб қилиш, экспортни кўпайтириш ва туризм соҳасини янада ривожлантириш юзасидан тасдиқланган йўл харитасига асосан Фарғона вилоятига Жанубий Кореядан юздан зиёд тадбиркорлар, йирик компания, корпорация, ўқув юртлари ва ишлаб чиқариш корхоналарининг раҳбарлари ташриф буюрди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Муҳаммаджон Обидов хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Улар Фарғона вилоятида ўзаро манфаатли корхоналар ташкил этиш ҳамда Жанубий Кореяга фарғоналик тадбиркорлар делегациясининг тажриба ўрганиш мақсадида ташриф буюриши каби масалаларни муҳокама этмоқда.

Корея Республикаси Evergreen Motors Group компания раиси Ким Чанг Кён (Эдвард) бошчилигида бизнес-делегация вакилларига бизнес форум доирасида вилоятнинг инвестицион салоҳияти, яратилган имтиёзлар ва имкониятлар ҳамда Фарғона тўғрисида маълумотлар берилди.

«Вилоят иқтисодиётига киритилаётган хорижий инвестициялар ҳажмида Корея давлати салмоқли ўрин тутади. Хусусан, 2017 йилнинг ўтган даврида Фарғона вилояти хўжалик юритувчи субъектларининг Корея Республикаси билан ташқи савдо айланмаси ҳажми 79 миллион АҚШ долларини, шундан, экспорт 37,4 миллион, импорт 41,7 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бугунги кунда вилоятда Жанубий Корея билан ҳамкорликда 18 та хорижий инвестицияли корхоналар фаолият кўрсатмоқда», — дейди Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев.

Фарғона вилояти Корея Республикаси ишбилармонлари бизнесфорумида жаҳон миқёсида тилга тушган Hyundai, KIA, Daewoo каби корпорациялар, Cheonnam National University Hospital тиббиёт маркази, Seojeong University олий таълим маскани, КDB банк муассасаси, Hankook Suward CO., LTD сантехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводи ўртасида келгусида қўшма корхоналар ташкил этиш, таълим, тиббиётда ҳамкорлик қилиш ҳақида шартномалар имзоланди.

«Энг қувончли натижалардан бири бу дунёга машҳур корейс Hyundai экскаваторларини Қўқон иқтисодий зонаси ҳудудида ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ҳақидаги келишув бўлди. Шунингдек, айни дақиқаларда Farg‘ona City’ни корейс компаниялар иштирокида бунёд этиш, иситиш қурилмалари ишлаб чиқариш қўшма корхонасини таъсис этиш, 5 та хорижий тил ва касб ўргатиш ўқув марказини очиш, қўшма меҳнат миграцияси маркази ташкил этиб, фарғоналик ёшларни тўғридан-тўғри Жанубий Кореяда кафолатли иш ўринлари билан таъминлаш ва яна ўнлаб йўналишлардаги масалалар муҳокама этилмоқда», — дейди Ўзбекистон инвестиция давлат қўмитаси Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи Дониёр Ғаниев.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди
Маҳаллий
Андижондаги заправкада навбатсиз киришга уринган ҳайдовчи бир неча ИИБ ходимлари томонидан ушланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда нархларнинг ўсиши суръати январь ойида пасая бошлади