Лос-Анжелес полицияси актриса Фрэнсис Макдорманднинг «Оскар» ҳайкалчасини ўғирлашда гумон қилинаётган эркакни ҳибсга олди. Бу ҳақда шаҳар полицияси расмий вакили Росарио Эррерага таяниб, Associated Press агентлиги хабар берди, деб ёзади Meduza.
Гумонланувчи Терри Брайант бўлиб, у 47 ёшда. Полиция тахминига кўра, у Макдорманднинг мукофотини Губернатор бали вақтида ўғирлаган. Бал «Оскар» мукофоти билан тақдирлаш маросимидан сўнг анъанавий тарзда ўтказилади.
Уни ҳибсга олгунларига қадар, гумонланувчи Facebook’га видео жойлашга улгурган. Унда «Оскар»ни кўрсатиб, бу унинг мукофоти эканлигини маълум қилган.
Кейинроқ Брайант 20 минг доллар гаров пули эвазига қўйиб юборилган.
Изоҳ (0)