1 март куни старт олган футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг илк тури 4 март куни якунига етди. Ундан жой олган жами 6 та учрашувни умумий ҳисобда 80 617 нафар томошабин кузатиб борди, деб ёзди «Championat.asia» нашри.
Суперлигада олиб қолинган «Нефтчи» иштирокидаги ўйинни кўриш учун энг кўп мухлис келди — 19 632 нафар. Бир йил аввал фарғоналиклар стадионга 8 117 нафар мухлис келганида, тўппиларни тепага отганди. Энди эса ўтган йилги рекорд икки баробар яхшиланди.
«Бунёдкор» ҳам олдинга катта қадам ташлаган. 2017 йилги мавсумда «Бунёдкор»нинг 15 та уй учрашувига жами 13 004 нафар томошабин келганди. Бу йил эса АГМКга қарши ўтган 1-турнинг ўзигаёқ 12 475 ишқибоз келган.
1-турнинг фақатгина 1 та ўйинига 10 мингдан кам одам келди: «Металлург» — «Навбаҳор». Ўтган йили Бекободдаги стадион 15 та учрашувда жами 15 653 мухлис йиққанди. Бу йил биттагина ўйинда шунинг ярми қайд этилди — 8 175.
Суперлига 1-тур Мухлислар ташрифи
«Нефтчи» — «Насаф» — 19 632«Пахтакор» — «Сўғдиёна» — 15 026«Бухоро» — «Қўқон-1912» — 13 495«Бунёдкор» — АГМК — 12 475«Қизилқум» — «Локомотив» — 11 814«Металлург» — «Навбаҳор» — 8 175
Изоҳ (0)