ПФЛ Ўзбекистон Суперлигаси учун рўйхатдан ўтказилган футболчилар номини эълон қилди. Унга кўра, энг ёш футболчи АГМК сафида рўйхатдан ўтгани маълум бўлди.
Ҳимоячи Элдор Бегимов 2001 йилнинг 31 январь куни дунёга келган. У АГМК клуби сафида рўйхатдан ўтаётганида 17 ёшга қадам қўйганди. «Насаф»нинг шу йил 20 мартда туғилган дарвозабони Абдувоҳид Неъматов эса 17 га ҳам кириб улгурмаган. Айнан шу футболчи Суперлиганинг энг ёш аъзосидир.
Энг қария футболчи эса Анвар Бердиев. Ҳужум чизиғидаги ўйинлари орқали ўзбекистонлик футбол мухлисларига яхши таниш бўлган Бердиев «Нефтчи» сафида тўп тепади. У 1978 йилнинг 11 май куни туғилган. Яъни, бир неча кундан кейин 40 ёшли юбилейини қарши олади.
Бердиев учун «Нефтчи» қадрдон жамоа. Бироқ Юрий Саркисян жамоадан кетгач, ҳужумчи ҳам бошқа клублар шарафини ҳимоя қилиб юрди. Кўринишидан у фаолиятини айнан фарғоналиклар сафида якунлашни мақсад қилган.
Изоҳ (0)