Глобал иқлим исиши ва у билан боғлиқ жараёнлар сайёранинг қутб ва шимолий ҳудудларига баҳор келишини тезлаштирди. Айни пайтда баҳор Арктикага 10 йил аввалгига қараганда 20—30 кун эрта келмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Олимларнинг таъкидлашича, баҳорнинг дастлабки кунларида ҳарорат 10 йил аввалгига қараганда тезроқ кўтарилмоқда. Глобал иқлим исишига нисбатан энг заиф ҳудудлардан бири бўлган Арктикада ўртача ҳарорат сўнгги йилларда 6—7 даражага кўтарилган.
Олимларнинг қайд этишича, музларнинг эриши жиддий ва Ер иқлими учун ўнглаб бўлмайдиган ўзгаришларга олиб келади. Исишнинг асосий оқибатлари иқлим минтақалари чегарасининг ва уларга боғлиқ бўлган флора ва фаунанинг ўзгариши, шунингдек, баҳор ва йилнинг бошқа фасллари келиши вақтининг ўзгариши бўлади.