Греция пойтахтида анархистлар шаҳар марказидаги дўконларни вайрон қилмоқда. Полиция кўчаларга қўшимча 200 нафар ходимни олиб чиқди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
18 нафар йигит болға ва темир тўқмоқлар билан Афина марказидаги дўконларга ҳужум қилди ва уларга жиддий зарар етказди. Бу жорий ҳафтадаги иккинчи шундай ҳодиса бўлиб, уларда ҳеч ким жабрланмади.
Анархист гуруҳлар аъзолари собиқ бош вазир Лукас Пападемосга суиқасдда гумонланувчини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳужумларга қўл урмоқда.
Ўтган йили 70 ёшли Пападемос машинада унга қолдирилган пакетни очиб, жиддий жароҳатланганди. Буни 29 ёшли эркак амалга оширгани гумон қилинмоқда. У қамоққа олинган.
Изоҳ (0)