Британия суди 25 ёшли мактаб ўқитувчиси Умар Хейкни мамлакатда террорчилик ҳаракатини амалга ошириш мақсадида болаларни террорчиликка жалб қилганликда айбдор деб топди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Маълум қилинишича, ўқитувчи ИШИД террорчилик ташкилотининг аъзоси ҳисобланади. У 100 нафардан ортиқ болалар билан алоқада бўлиб, уларга экстемистик видеороликларни кўрсатган, уларга террорчилик мафкурасини сингдиришга уринган.
Бундан ташқари, Умар Хейк расмий педагогик малакага эга бўлмаганлиги ҳам таъкидланди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.