Ўзбекистон бош прокуратураси икки ой муддатда мактабларга яқин ҳудудда жойлашган барча алкоголь дўконларини хатловдан ўтказади. Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган, деб хабар беради Spot.
Ҳужжатда қайд этилишича, текшириш ишлари билан Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти шуғулланади.
Департамент ходимлари икки ой муддатда таълим, спорт муассасалари ва диний муассасалардан беш юз метрдан кам радиусда алкоголли ва тамаки маҳсулотларини реализация қилаётган субъектларни аниқлаш бўйича чакана савдо объектларини инвентаризациядан ўтказади.
Изоҳ (0)