Бухоро вилояти ИИБ Ҳарбий сафарбарлик бўлими ходимлари Халқ банкига бостириб кирган «қуролли жиноятчиларни қўлга олинди ва зарарсизлантирилди», деб хабар берди UzNews.
Ҳарбий сафарбарлик бўлими ходимлари томонидан 88926-ҳарбий қисм, вилоят Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ҳамда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда Ғиждувон туман Халқ банкида «Қуролли жиноятчиларни қўлга олиш ва уларни зарарсизлантириш»га қаратилган қўмондонлик штаб ва махсус тактик ўқув машғулотини ўтказди.
Изоҳ (0)