Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги Тошкент давлат циркининг собиқ бош директори, Ўзбекистон халқ артисти Баҳром Мажидовни қидирувга берди, деб ёзади UzNews.
Хабарда қайд этилишича, 1955 йил 11 декабрь куни таваллуд топган Баҳром Мажидов Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) 3-қисмида келтирилган жиноятларни содир этишда гумонланиб қидирувга берилган.
Баҳром Мажидов узоқ йиллар мобайнида Ўзбекистон давлат циркининг раҳбари лавозимида фаолият юритган.
Изоҳ (0)