WSB мусобақасининг 2-турида Cuba Domadores клубини мағлуб этиб, океан ортидаги мағлубият аламини олган Uzbek Tigers энди Colombia Heroicos боксчиларини қабул қилмоқда.
Бокс оқшомининг илк жангини Худойназар Файзов бошлаб берди. -52 килограмм вазн тоифасида колумбиялик Кейбар Авилага қарши ригга кўтарилган Файзов имкониятни бой бериб қўйди. Уч ҳакамдан икки нафари ўзбекистонлик спортчининг мағлубиятини қайд этди.
Худойназар Файзов Cuba Domadores жамоасига қарши сафар жангида Йозбани Виетадан ҳам енгилганди. Олдинда вазиятни Uzbek Tigers томонига оғдириши мумкин бўлган яна тўрт чарм қўлқоп устаси бор.
Uzbek Tigers — Colombia Heroicos 0:1
- -52 кг: Худойназар Файзов — Кейбар Авила 1:2
- -60 кг: Шунқор Абдурасулов — Дуван Зулета
- -69 кг: Маҳмуд Ғоипов — Александр Ранхел
- -81 кг: Бектемир Мелиқўзиев — Диего Мотоа
- +91 кг: Баҳодир Жалолов — Кристиан Салкедо
Colombia Heroicos бунгача Кубадан клубидан 0:5 ҳисобида енгилганди. Кейинроқ эса Венесуэла клубини ўз рингларида 3:2 ҳисобида таслим қилди, сафарда эса шу ҳисобда мағлуб бўлган.
Изоҳ (0)