Мурат Хожабаевич Гаипов Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ташкилотлари уюшмаси раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали маълум қилинди.
Уюшма ҳукуматнинг 27 январдаги қарори билан ташкил этилган бўлиб, қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлашни комплекс ривожлантириш дастурларини амалга оширишни мувофиқлаштириш, ушбу соҳада ягона илмий-техникавий, технологик, инвестиция ва экспорт сиёсатини юритишга кўмаклашиш унинг асосий вазифларидан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)