WSB мусобақасининг гуруҳ босқичи доирасида Cuba Domadores клубини қабул қилаётган Uzbek Tigers жамоаси биринчи жангни ўз фойдасига ҳал қилди.
Бугун Тошкентда бокс титанлари ўзаро тўқнаш келади: Uzbek Tigers — Cuba Domadores
Тошкентдаги «Universal» спорт мажмуасидаги бокс кечаси рингига биринчи бўлиб Рио—2016 чемпиони Ҳасанбой Дўстматов кўтарилди. -49 килограмм вазн тоифасида Хоанис Аргилагосга қарши курашган Ҳасанбой, жангни ўз фойдасига ҳал қилди.Олдинда Шаҳобиддин Зоиров, Иқбол Холдоров, Исроил Мадримов, Санжар Турсунов каби ўзбекистонлик боксчилар кубаликларга қарши рингга чиқишик керак. Cuba Domadores рингларида кечган илк тўқнашувда Uzbek Tigers боксчилари 0:5 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Изоҳ (0)