WSB гуруҳ босқичи доирасида Cuba Domadores клубини қабул қилаётган Uzbek Tigers бокс жамоаси бешинчи жанг бошланмай турибоқ, ғалабани нақд қилиб қўйди.
Ҳасанбой Дўстматов ва Шаҳобиддин Зоировнинг ғалабасидан кейин Иқбор Холдоров -64 килограмм вазн тоифасида Энди Крузга имкониятни бой берганди. Бокс кечасининг тўртинчи жангида эса Исроил Мадримов Uzbek Tigers клубининг ғалабасини таъминлади.
Шу куни Исроил -75 килограмм вазн тоифасида Арлен Лопесга қарши рингга чиқди. Тошкентдаги «Universal» спорт мажмуасида ўтган жангда кубалик спортчи имкониятни бой берди. У амалдаги жаҳон ва Олимпиада чемпиони эди.
Олдинда -91 килограмм вазн тоифасида Саржар Турсунов Эрисланди Савонга қарши рингга чиқади. Мазкур жанг натижаси қандай бўлса ҳам, Uzbek Tigers умумий ҳисобда кубаликларни таслим қилиб бўлди. Томонларнинг океан ортида кечган илк тўқнашувларида Cuba Domadores 5:0 ҳисобида зафар қучишнинг уддасидан чиқа олганди.
Uzbek Tigers — Cuba Domadores 3:1
- -49 кг: Ҳасанбой Дўстматов — Хоанис Аргилагос 3:0
- -56 кг: Шаҳобиддин Зоиров — Робейси Рамирес 3:0
- -64 кг: Иқбол Холдоров — Энди Круз 1:2
- -75 кг: Исроил Мадримов — Арлен Лопес 3:0
- -91 кг: Санжар Турсунов — Эрисланди Савон
Изоҳ (0)