Россиянинг Бошқирдистон республикасида йирик ЙТҲ рўй берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Айтилишича, М5 федерал трассасининг 1545-километрида юк машинаси микроавтобус билан тўқнашиб кетди. Бунинг оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди.
Жабрланганларнинг сонига аниқлик киритилмаяпти. ЙТҲ оқибатларини бартараф этишга 13 қутқарувчи жалб этилди.
Изоҳ (0)