Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ағдарилиб кетган автобуснинг ўзбекистонлик йўловчиларига юртига қайтишда ёрдам берилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Ўзбекистон элчихонаси Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан биргаликда 2018 йил 26 февралга ўтар кечаси Ақтўбе вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жабрланган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам бериш бўйича тегишли тадбирларни амалга оширди», — дейилади хабарномада.
Эслатиб ўтамиз, Авария Самара—Чимкент автомобиль йўли яқинида жойлашган Хромтоу қишлоғи олдида, тахминан, соат 20:40 да содир бўлган. Mercedes автобусининг 35 ёшли ҳайдовчиси бошқарувни эплай олмай қолган. ЙТҲ оқибатида Ўзбекистоннинг етти нафар фуқароси жароҳат олган бўлиб, улар шифохонага етказилган. Автобус салонида жами 25 нафар йўловчи бўлган.
Ҳозирги пайтда автобусда ҳалокатга учраган 25 нафар ўзбекистонлик йўловчиларга ўз ватанига қайтиши учун кўмак кўрсатилди. Жабрланган етти нафар ўзбекистонлик Хромтау шаҳрининг марказий туман касалхонасидан даволаниб чиқди. Уларнинг соғлиғи қониқарли дея баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)