Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили тергов тадбирларини ўтказиш учун Украинага қайтишга тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда у Facebook’даги саҳифасида хабар қилди.
«Дастлаб барча суд жараёнларидан ўтишга тайёр эканлигимга қарамасдан, куч ишлатиб Украинадан олиб чиқишди, энди эса нидерландияликлардан тергов ҳаракатларини ўтказишни сўрашмоқда. Ёки Луценко (Украина бош прокурори) ва президентнинг (Пётр Порошенко) ҳақиқатан ҳам ақли заиф, ёки нафақат украиналиклар, балки европаликларни ҳам ахмоқ деб ҳисоблашаяпти», — дея изоҳлади у, бош прокуратура томонидан Саакашвилининг овоз намунаси сўралганида.
«Украинага қайтиб, барча тергов ҳаракатларидан ўтишга тайёрман», — деб ёзди у.
Изоҳ (0)