Профессионал боксда мағлубиятсиз давом этаётган ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталаридан Фазлиддин Ғоибназаров ва Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанг саналари маълум бўлди. Бу ҳақда «Оламспорт» нашри хабар берди.
23 февраль куни Москва орқали АҚШга етиб келган Шоҳжаҳон Эргашев 28 апрель куни рингга кўтарилади. Бунда боксчига ким рақиблик қилиши мумкинлиги ҳозирча аниқ эмас. Аввалроқ Эргашевнинг ўзи рейтингда биринчи бўлиб турган боксчига қарши рингга чиқишга тайёр экани ҳақида айтганди.
Шоҳжаҳон Эргашев: Мен рейтингда пешқадам бўлиб турган боксчига қарши рингга чиқишга тайёрман
Шоҳжаҳон проф боксда 12 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида рақибларини нокаут қилишга эришган.
Ғоибназаров профессионал боксдаги аввалги уч жангида рақибларини енгишга муваффақ бўлганди.
Изоҳ (0)