Тошкент вилоятида бир гуруҳ шахслар катта миқдордаги марихуана билан қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
21 февраль, чоршанба куни Бўка шаҳри, Бунёдкор маҳалласи, Яккатут кўчасидаги жойлашган қурилиши тугалланмаган уйда 1983 йилда туғилган Б. Ибрагимов, унинг тенгдошлари — Ф.Асрақулов ва Ф.Нишонов ушланди. Учовлон 3,7 килограмм марихуанани қовураётгани маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)