Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан шаҳар кўча ва йўлларидаги 3.27 («Тўхташ тақиқланган») ва 3.28 («Тўхтаб туриш тақиқланган») йўл белгиларини хатловдан ўтказиш ишлари давом эттирилмоқда.
ИИББ матбуот хизматидан маълум қилишларича, хатлов жараёнида бу йўл белгиларининг ҳаракат иштирокчиларига кўриниш даражасига, шунингдек, уларнинг кўча ва йўллар белгиланган қисмларидаги мавжуд ҳолатга мослигига эътибор қаратилмоқда.
Хатлов натижаларига кўра ўз аҳамиятини йўқотган 3.27 («Тўхташ тақиқланган») йўл белгилари олиб ташланиб, 3.28 («Тўхтаб туриш тақиқланган») йўл белгиларига алмаштирилмоқда.
«Ушбу йўналишда кўрилаётган чоралар йўл ҳаракати иштирокчиларига қўшимча қулайликлар яратади ва йўловчиларни муаммосиз тушириб чиқариш имкониятини яратади», — дейилади ИИББ ахборотида.
Изоҳ (0)