БМТ Хавфсизлик кенгаши 23 февраль куни Сурияда 30 кунлик режимда ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги резолюция лойиҳаси бўйича овоз беради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Кенгаш йиғилиши Тошкент вақти бўйича 21:00 га белгиланган.
Резолюция қабул қилингандан 72 соат ўтиб кучга кириши лозим бўлган ярашув режими ИШИД террорчилик гуруҳига қарши ҳарбий операцияларга тааллуқли бўлмайди.
Ҳужжат матнига, шунингдек, можаронинг барча томонлари, жумладан, Сурия ҳукуматига халқаро гуманитар ҳуқуқ меъёрларига риоя этиш талаблари киритилган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)