Таниқли америкалик модель Кайли Женнер Twitter’даги микроблогида Snapchat ижтимоий тармоғига кирмаётганини ёзганди. Бунинг натижасида компания акциялари 6,1 фоиз қиймат йўқотди, деб ёзади Bloomberg.
«Яна кимдир Snapchat’га киришни тўхтатдими? Ёки фақат менми? О, бу жуда қайғули», — деб ёзди юлдуз.
Унинг бу твитидан сўнг таҳлилчилар Snapchat компанияси капитализацияси 1,3 миллиард долларга тушиб кетганини қайд қилди.
Женнернинг Twitter’даги саҳифасида 24 миллиондан ортиқ обуначиси бор.
Изоҳ (0)