Ўзбекистоннинг Россияга бир қатор конкрет таклифлари бор, уларнинг бир қанчаси Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев билан муқаддам муҳокама қилинган эди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашув доирасида баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
«Биз бир қатор конкрет таклифларга эгамиз, уларнинг бир қисмини Николай Патрушев билан муҳокама қилган эдик», — деди Комилов.
Шунингдек, у Сергей Лавровни Россиянинг Ватан ҳимоячилари куни байрами билан табриклади.
Изоҳ (0)