АҚШ, Россия ва Хитой Тошкентда Афғонистон бўйича ўтадиган халқаро конференцияга таклиф этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашув доирасида баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Афғонистондаги вазиятни изга олиш бўйича халқаро конференция 26–27 март кунлари бўлиб ўтади.
«Таклиф олган уч томонга келсак. Биз реаллик, масалага етарлича чуқурлашган ва кейинги воқеалар ривожига таъсир ўтказа оладиган реал кучлар борлигидан келиб чиқдик. Шу боис биз глобал миқёсда РФ, ХХР, АҚШни таклиф қилдик», — деди Абдулазиз Комилов.
Шунингдек, Покистон, Эрон ва Ҳиндистон томонлари таклиф қилингани айтиб ўтилди.
Изоҳ (0)