Чемпионлар Лигасининг чорак финали йўлида «жанг» бошлаган «Севилья» ва «Манчестер Юнайтед» клублари «Рамон Санчес Писхуан» стадионида ўзаро тўқнаш келди.
Беллашувда ҳисоб очилмади. Шу куни хавфли ҳужумлар яратишда мезбонлар устунроқ кўринди. Улар томонидан берилган зарбаларни эса «Юнайтед»нинг испаниялик дарвозабони Давид Де Хеа бартараф этиб турибди. Шу куни учрашувнинг энг яхши футболчиси айнан Де Хеа бўлди дейиш мумкин.
Мазкур икки клуб Европа Лигасининг сўнгги икки йилликдаги ғолиби ҳисобланарди. «Севилья» 2016 йил бош совринга эга чиққан бўлса, ўтган мавсум «Юнайтед» ўзини кўрсатган ва Чемпионлар Лигасига йўлланма ютиб олганди.
Чемпионлар Лигаси 1/8 финал ўйини 21 февраль, чоршанба
Изоҳ (0)